АсосийJamiyat

Зиёратгоҳни ноқонуний бизнес “майдони”га айлантирганлар фаолиятига чек қўйилди

'Зиёратгоҳни ноқонуний бизнес “майдони”га айлантирганлар фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

Имом ота - Хўжаобод туманидаги бу зиёратгоҳ кунлар исиши билан янада гавжумлашади. Сўлим ва баҳаво масканда юртимизнинг узоқ-яқин ҳудудларидан келган зиёратчиларни ҳам, ҳаттоки, хорижий сайёҳларни ҳам учратиш мумкин.

Зиёратчилар оқимининг кескин ортишини айни муддао билиб,ўз бизнесини панада йўлга қўйишни режалаштирганлар ҳам йўқ эмас. Уларнинг тили билан айтганда “олтин мавсум”дан имкони борича, кўпроқ даромад топиш.

“Тош ота” маҳалласида истиқомат қилувчи Р. М. ҳамда Ж. Тбошқалардан кўра, ёзни интиқ кутган бўлсалар керак. Негаки, икковлон зиёратгоҳ атрофида болалар аттракциони очиб, катта фойда кўришни баҳор ойларидаёқ кўзлаб қўйишганди. Режага кўра, улар бизнес лойиҳани ими-жимида, яъни давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда амалга оширишади.

Лекин шаҳар – бедарвоза эмас. Андижон вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирда Р. М. ҳамда Ж. Т.дантадбиркорликнинг ушбу турида фаолият олиб бориш учун тегишли ҳужжатлар сўралганида, айб иш қилиб қўйган болалардай ердан бошини кўтаролмай қолишди. Уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилиб, Р.М.га тегишли бўлган 2 турдаги 160 миллион сўмлик болалар ўйини ва 8 дона электр машиналар олиб қўйилди.

Яна бир ҳужжатсиз Ж.Т.дан эса 3 турдаги 70 миллион сўмлик болалар аттракционлари далилий ашё сифатида олиниб, ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Дилмурод ПАРПИЕВ,

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси

жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий

ахборот шўъбаси катта инспектори

    Бошқа янгиликлар