1

Кутилмаган учрашув. Дадасини соғинган болажонлар полигон бўйлаб саёҳат қилишди (Фото)

ЖАМИЯТ 20.06.2019, 19:37
Теглар: Фото
Кутилмаган учрашув. Дадасини соғинган болажонлар полигон бўйлаб саёҳат қилишди (Фото)

Бугун, 20 июнь куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги томонидан Нукус гарнизонидаги полигонда бир неча кундан бери амалий машғулотларда иштирок этаётган ҳарбий хизматчиларни фарзандлари учун дала ўқув майдонига саёҳат уюштирилди.

Эрталабдан ҳарбий шаҳарчада келиб турган автобус бирпасда болажонлар билан тўлди. Ҳаммасининг нияти битта – ҳарбий машқларда тобланаётган дадаларини тезроқ кўриш эди.

Тонгнинг майин шабадаси ҳам иссиққа бардош бера олмай турган полигонда машғулотлар қизғин кечарди. Тунгги отиш машқларини кундузги амалиётлар эгаллади. Ўқув нуқталарида машғулот раҳбарлари бошчилигида аскарларнинг амалий кўникмалари оширилар, ўқ отиш майдонларида эса синовдан ўтарди.

Болажонларнинг амалий отиш машқларини кузатишлари учун тортилган чодирлар қуёш тафтидан ҳимоялаб турди. Қурол ва ўқ дорилар билан танишув, оммавий қирғин қуролларидан ҳимоя воситалари ва бошқа ҳарбий анжом-аслаҳалар ҳақидаги маълумотлар қизиқарли ва мазмунли бўлди. Ўқ овозини эшитган болакалайларнинг ҳайрати ўзгача кечди.

Ниҳоят кутилган онлар келди. Машғулотлар ўртасидаги танаффус кутилмаган учрашувга сабаб бўлди. Болажонлар юрт ҳимоясида шай турган дадаларини юзларида қувонч билан кутиб олишди.

  • Дала ўқув машғулотларига олиб бораман, деб қизларимга ваъда берардим. Аммо уддасидан чиқа олмасдим. Бугун мен ва улар учун ўзгача кун бўлди. Полигонда болажонларимни кўриб кўзларимга ишонмадим. Ҳақиқатан ҳам кутилмаган учрашув бўлди, – дейди майор Даврон Саидов.

Учрашув сўнгида болажонларни уйларига қайтариш жуда қийин бўлди. Ахир дадалари бажараётган амалий машғулотлар бир-биридан қизиқ ва ўзгача эди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1