АсосийJamiyat

Тожикистонга келган хорижлик сайёҳларга бепул сим-карталар берила бошланди

'Тожикистонга келган хорижлик сайёҳларга бепул сим-карталар берила бошланди'ning rasmi

Шу йил 15 июндан бошлаб Тожикистонга келган сайёҳларга бепул сим-карталар берилмоқда.

Бу борадаги битимга Тожикистон ИИВ ва "Tcell" компанияси ўртасида эришилди. Сайёҳлар учун бепул сим-карталар ўн кун мобайнида амал қилади. Уларни Душанбе халқаро аэропорти, барча чегара пунктлари ва Тожикистон ИИВнинг туристик милиция бўлимларида олиш мумкин.

Хабарларга қараганда, сайёҳлар Тожикистонга келишидан аввалроқ маҳаллий сайёҳлик компаниялари орқали сим-карта олиш учун туристик милиция бўлимига ариза бериши мумкин.

Ҳозирча Тожикистон расмийлари нима учун бу дастурда биргина "Tcell" иштирок этаётгани ва мамлакатдаги мобил алоқа компаниялари ўртасида тендер ўтказилган ёки ўтказилмагани юзасидан изоҳ бермади.

    Бошқа янгиликлар