Кеча, 20 июнь куни Нукус шаҳри марказида жойлашган “Мега Нукус” савдо-кўнгилочар мажмуаси олдида гарнизонда жойлашган ҳарбий қисм аскарлари томонидан ажойиб томоша концерти ўтказилди.
“Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилган тадбирда бир гуруҳ аскарларнинг қувноқ ўйинлари ва қўл жанги элементлари билан чиқишлари шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг кайфиятини кўтарди.
Рўзғор юмушлари билан савдо-кўнгилочар мажмуасига келганлар беҳосдан томошабинга айланишди.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўмондонлиги томонидан ташкил этилган байрам томошасида гарнизон Маънавият ва маърифат марказининг ҳарбий оркестри ҳамда хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларни даврага чорлади.