1

Вазир Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар масалаларига эътибор қаратди

ЖАМИЯТ 25.06.2019, 12:59
Вазир Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар масалаларига эътибор қаратди

Жорий йилнинг 24 июнь куни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) конференциясида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев нутқ сўзлади. Вазир бугунги кунда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида янгича институционал ислоҳотлар бошлангани, бу эса Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган мамлакатимизнинг беш йиллик тараққиёт стратегиясидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилаётганини таъкидлади.

Вазир дастлаб конференцияда бутун дунё эътиборини тортаётган муаммо - Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Албатта, бу масалани ҳал этишда ҳар бир давлатнинг ўзига хос ўрни борлиги, Ўзбекистон бу борада қўшни давлатлар билан яқин ҳамкорликни ўрнатиш орқали Марказий Осиё минтақасида савдо-сотиқ тартибларини соддалаштириш борасидаги кўплаб муаммоларни ечишга муваффақ бўлаётгани сезиларли натижаларни бермоқда.

Бугун ҳеч биримизни бефарқ қолдирмайдиган яна бир муаммо бор. Жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган– Орол фожиасини бартараф этишга қаратилган ҳаракатларни бирлаштириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Айниқса, бу борада унинг ҳудудларини ўрмонзорга айлантириш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, БМТ шафелигида Ўзбекистоннинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди ташкил этилгани, эса кўплаб давлатлар бу жамғарма фаолиятини қўллаб-қувватламоқда.

Қайд этилганидек, яқинда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида аниқ вазифалар белгиланган бўлиб, айни пайтда мамлакатимизда ўзлаштириш имкони бўлган 1 миллион гектардан ортиқ майдон қайта фойдаланишига эришилади. Бу эса республикада амалга оиширилаётган муҳим ислоҳотлардан биридир. Шу боисдан Ўзбекистон бу борада ҳамкорлар билан ишлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш муҳим йўналишлардан бири бўлиб, бу борада Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг қишлоқ хўжалигидаги ўрнини ошириш борасидаги ишларни кенгайтиришга кенг йўл берилмоқда.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО)нинг Европа ва Марказий Осиё учун32-ҳудудий конференциясинингЎзбекистонда ўтказилишидан мамнунмиз. Бу бизга келгусидаги ишларимизни амалга оширишда катта масъулият юклайди.

Конференцияда маърузада баён этилган масалалар хорижлик мутахассислар томонидан қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1