1

Эгизаклар ота-онасининг бағрига қайтарилди

ЖАМИЯТ 27.06.2019, 15:10
Эгизаклар ота-онасининг бағрига қайтарилди

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 10.03.2016 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Х.дан ундирувчи Д.Хакимов фойдасига 2 нафар 08.09.2014 йилда туғилганҲасанжон ва Ҳусанжон исмли вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдоридан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочилари,маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилган ҳуқуқий тарғиботлар натижасида Ҳакимовлар оиласи яраштирилди.

Ушбу яраштирув натижасида яна бир ёш оила тикланди ва эгизак Ҳасанжон ва Ҳусанжонлар энди ўз отасининг бағрида эканликларидан жуда бахтиёрлар.

Ҳозирда ушбу ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддасига асосан амалда тўлиқ ижро қилинганлиги сабабли тамомланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1