1

Ўзбекистон куч тузилмалари шартли гаровга олинганларни озод қилишди

ЖАМИЯТ 27.06.2019, 16:46
Ўзбекистон куч тузилмалари шартли гаровга олинганларни озод қилишди

25-26 июнь кунлари Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасидаги куч тузилмалари Жаслиқ аҳоли яшаш пунктида хавфсизликни таъминлаш ва шартли террорчи гуруҳларни йўқ қилиш бўйича ҳамкорликда тактик махсус ўқувларини ўтказишди.

Ҳамкорликдаги ўқув операцияда Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси ҳамда маҳаллий бошқарув органларининг ҳудудий бўлинмалари иштирок этди.

Махсус машқлар Жаслиқдаги объектлардан бирида ўтказилган бўлиб, ўқув режасига асосан у ерда шартли террорчи гуруҳлари томонидан гаровга олинган ишлаб чиқариш ташкилотининг ходимларини озод қилиш операцияси кўрсатилди.

Ҳамкорликдаги кучлар томонидан амалга оширилган махсус ҳаракатлар давомида “гаровга олинганлар” қутқарилиб, шартли душман кучлари йўқ қилинди. Муҳандислик бўлинмаларининг хатти-ҳаракатлари билан бино ичкарисида ўрнатилган “портловчи модда” зарарсизлантирилди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1