1

Мудофаа вазирлиги делегацияси Россияда ўтказилаётган халқаро ҳарбий-техника форумида иштирок этмоқда

ЖАМИЯТ 28.06.2019, 12:13
Мудофаа вазирлиги делегацияси Россияда ўтказилаётган халқаро ҳарбий-техника форумида иштирок этмоқда

Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуролланиш бўйича ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳарбий делегацияси вакиллари Россия Федерациясида ўтказилаётган “АРМИЯ—2019” V халқаро ҳарбий-техника форумида иштирок этмоқда.

Форум давомида турли давлатларнингкорхона ва компанияларида ишлаб чиқарилган қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҳарбий-техник мулклар намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон делегацияси форум давомида турли давлатлар корхона ва компанияларининг вакиллари биланқўшинларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника, ҳарбий-техник мулк ҳамда заҳира асбоб ва анжомлар билан қуроллантириш бўйича музокара ўтказмоқда.

Шунингдек, қурол-аслаҳава ҳарбий техникаларни модернизация қилиш ва таъмирлаш ҳамда муҳандислик-техниклар таркибини тегишли давлатлар корхоналарига тажриба алмашинувига юбориш, давлатлар ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳам музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

V халқаро ҳарбий-техник форум жорий йилнинг 30 июнига қадар давом этади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1