Индонезия соҳилларида 7 декабр, якшанба куни кечаси содир бўлган зилзиланинг силкиниш кучи 6 магнитудага тенг бўлди, дея хабар бермоқда РИА "Новости".
Эпимарказ Ямдена оролининг Саумлаки шаҳрининг шимолий-ғарбидан 222 километр узоқликда бўлган. Зилзил чуқурлиги 117 километрга тенг. Вайронагарчилик ёки қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Айни пайтда ТАССнинг хабарига кўра, Янги Гвинеянинг Папуа соҳилларида ҳам 6.8 магнитудага тенг ер силкиниши кузатилган.





