АсосийJamiyat

ТИВ Туркия ва Россияда вафот этган ўзбекистонликлар бўйича ахборот берди

'ТИВ Туркия ва Россияда вафот этган ўзбекистонликлар бўйича ахборот берди'ning rasmi

27 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси, 26 ёшли Акмал Равшанович Мамиржанов вафот этган. Маълум қилинишича, у бассейнга борган пайтда соғлиги ёмонлашган ва касалхонага ётқизилган.

30 июнь куни Истанбул шаҳрида велосипеддан йиқилиш натижасида бошидан жароҳатланиши оқибатида 52 ёшли ўзбекистонлик аёл — Зулфияхон Давлатовна Шарафуддинова ҳам вафот этган.

30 июнь куни Россиянинг Владивосток шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси О.Р. тўсатдан вафот этган. У Приморье ўлкасида 2018 йил май ойидан буён қонуний равишда яшаб ва ишлаб келган.

Қайд этилган ҳолатлар назоратга олинган ва ватандошларимизнинг жасадларини дафн этиш учун Ўзбекистонга жўнатиш борасида уларнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида.

    Бошқа янгиликлар