Ўтган ҳафта жума кунидан буён кузатилаётган тинимсиз ёғингарчилик натижасида Япониядаги дарёлар қирғоқларидан тошиб чиқди. Кўплаб шаҳар кўчалари сув остида қолиши натижасида транспорт қатновлари тўхтаб қолди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Япония жануби- ғарбида жойлашган Кюсю оролининг 1,24 млн нафар аҳолиси зудлик билан эвакуация қилинмоқда. Бунга эса ҳудудда кузатилаётган тинимсиз ёғингарчилик натижасида кўчки ва тошқинлар юз бериш хавфининг вужудга келиши сабаб бўлмоқда. Табиий офат оқибатида Кагосима шаҳрида қария аёлнинг ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Вужудга келган вазият сабаб Япония ҳукумати бош вазир Синдзо Абэ бошчилигида фавқулодда штаб ташкил этди. Биз одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун тезкор эвакуация ишларини амалга оширмоқдамиз. Хавф ҳудудига 14 минг нафар ҳарбийларни жўнатиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз, дея таъкидлади Абе. Метеорологлар Кюсюга яна 35 см га қадар ёғин ёғишини таъкидлашмоқда.






