1

Юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлган ички ишлар ходимлари фарзандлари олий ва ўрта махсус таълимга киришда тавсияномаларга эга бўлади

ЖАМИЯТ 06.07.2019, 10:36
Юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлган ички ишлар ходимлари фарзандлари олий ва ўрта махсус таълимга киришда тавсияномаларга эга бўлади

Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларини ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган деб топиш Махсус комиссия томонидан амалга оширилади.

Туман ички ишлар органлари ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларни вилоят ички ишлар органларига юборади.

Вилоят ИИБлар юборилган ҳар бир ходим учун алоҳида йиғма жилд шакллантиради ва уларни Махсус комиссияга юборади.

Махсус комиссия мавжуд материалларни кўриб чиқиб қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

– собиқ ходим терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш чоғида ҳалок бўлган (ногирон бўлиб қолган) деб топиш тўғрисида;

– собиқ ходим терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ҳалок бўлган (олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган) деб топиш тўғрисида.

Терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлган ходимлар фарзандларига олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига кириш учун тавсияномалар берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1