1

Бюро директори Сирдарё вилоятида сайёр қабул ўтказди

ЖАМИЯТ 07.07.2019, 21:09
Бюро директори Сирдарё вилоятида сайёр қабул ўтказди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида сайёр қабулни ўтказди.

Тадбир давомида 10 га яқин фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилди, мурожаатлар бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни тегишли тартибда кўриб чиқиб, ҳал этиш юзасидан Бюро тизимининг масъул ходимларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Қабулга ташриф буюрган айрим фуқароларнинг мурожаатлар тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш ва ваколат доирасида қонуний қарор қабул қилиш учун бошқа ташкилот ва идораларга юборилди.

Маълумот ўрнида, сайёр қабул давомида фуқаро М.Мамадалиеванинг оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш учун савдо мажмуаси (ярмарка) қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида ёрдам сўраб қилган мурожаати тегишли тартибда кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун Оқолтин туман ҳокимлигига юборилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1