1

Ҳиндистон бош вазири “Йил одами” деб эътироф этилди

ДУНЁ 09.12.2014, 17:49
Ҳиндистон бош вазири “Йил одами” деб эътироф этилди

Ҳар йили АҚШнинг Time журнали йил якуни бўйича энг муваффақиятли ва муфаффақиятсиз кино, санъат, шоулар, китоб каби соҳаларда номинацияларни эълон қилади. Улар қаторида эса ушбу нашрда  “Йил одами” номинацияси бўйича ҳам ҳам турли ижтимоий ва сиёсий соҳа вакилларининг номлари эълон қилинади. Шунга кўра, жорий 2014 йил мазкур номинацияда “Йил одами” номига Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди лойиқ деб эълон қилинди. Бу ҳақда 1sn.ru нашри хабар беради.

Овоз бериш якунларига кўра, Ҳиндистон бош вазири учун 16,2 фоиз респондентлар овоз берган. Мазкур номинация бўйича номи киритилганлар қаторида Фергюсондаги намойишлар иштирокчилари ҳам бўлиб, улар учун 9,2 фоиз респондент овоз берган. Гонгконгдаги референдумларда фаол иштирок этган Жошуа Вонг учинчи (7 фоиз), покистонлик ҳуқуқ фаоли Малала Юсуфзай эса тўртинчи (4,9 фоиз) бўлган. Бешинчи ўринга “эбола” вирусига қарши қаҳрамонона кураш олиб борган шифокор ҳамда ҳамширалар муносиб кўрилган (4,5 фоиз).

Нашр рейтингининг 6 поғонасида РФ президенти Владимир Путин (4,3 фоиз овоз билан) бўлиб, АҚШ президенти Барак Обама ундан камроқ (2,2 фоиз) овоз олган.

Эслатиб ўтамиз, журнал томонидан ўтган йили “Йил одами” сифатида Рим папаси Франциск танланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1