1

Саида Мирзиёева музей раҳбари этиб тайинланган эксперт Тигран Мкртичевга катта ишонч билдирди

ЖАМИЯТ 08.07.2019, 18:42
Саида Мирзиёева музей раҳбари этиб тайинланган эксперт Тигран Мкртичевга катта ишонч билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган Музейлар реновация дастурига мувофиқ яқинда Нукусда жойлашган И.В.Савицкий номидаги Давлат санъат музейи директори лавозимига халқаро танлов ўтказилди, дея ёзади Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Танловда санъатшунослик фанлари доктори, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган маданият ходими, 20 дан ортиқ халқаро кўргазмалар куратори, музей иши соҳасидаги халқаро эксперт Тигран Мкртичев ғалаба қозонди.

Ушбу музей мамлакатимиздаги энг йириклардан бири бўлиб, ҳақли равишда "Саҳродаги Лувр" номи билан машҳур. Ушбу даргоҳда рус авангардига мансуб асарларнинг аҳамияти ва ҳажмига кўра жаҳонда иккинчи саналган коллекция ҳамда Осиё қитъасидаги энг намунали деб ҳисобланган бадиий коллекция сақланади.

photo5267155615174732686.jpg

Музейларда раҳбар лавозимларига тайинлашда янги – очиқ танлов ўтказиш амалиёти қўлланаётгани алоҳида эътиборга молик. Бундай муҳим қарорларни қабул қилишда очиқлик ва шаффофликка риоя қилиниши адолатли равишда муносиб номзодни танлашга хизмат қилади.

Шунингдек, Саида Мирзиёева: "Музей фаолиятида янги саҳифа очилаётганига, унинг ноёб коллекцияси асраб-авайлаб сақланишига хизмат қиладиган янги тараққиёт босқичи бошланганига ишончим комил.

Ҳурматли Тигран Константиновични тайинлов билан муборакбод этиб, музейни ривожлантириш йўлида муваффақиятлар ва ёрқин ижодий зафарлар тилаб қоламан!" дея таъкидлайди.

photo5267155615174732687.jpg

photo5269239726580280122.jpg

photo5269263872886418170.jpg

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1