1

Бухоролик 7 бемор Кореяда операция қилинди...

ЖАМИЯТ 10.07.2019, 10:05
Бухоролик 7 бемор Кореяда операция қилинди...

Кореянинг Химчан клиникалар тармоғи раҳбарияти билан Бухорода мазкур тармоқнинг бир бўлими –“УзХимчан” клиникасини очиш бўйича меморандум имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Куни кеча эса ижтимоий ҳимояга муҳтож, суяк-бўғим касалликлари билан оғриган 7 нафар бемор Кореяга олиб кетилди ва жарроҳлик операциялари ўтказилди. Улар: Иброҳимова Шаҳло (44 ёш),Раҳмонова София (63 ёш), Холида Умарова (48 ёш), Дилдора Барокатова (34 ёш), Дилмурод Саидов (55 ёш), Шоимжон Исмоилов (55 ёш).


Бухорода истеқомад қилувчи бу ҳамюртиларимизнинг барчаси Кокартроз касалигига чалинган бўлиб, улар Кореянинг Инчхон шаҳридаги клиника филиалида жарроҳликсоперациясини бошидан ўтказишди.

Маълумот ўрнида:

‌“Химчхан” клиникалар тармоғибўғинлар ва умуртқа поғоналарини даволаш бўйича Кореядаги йирик тиббиёт муассасаси бўлиб, Сеул, Инчхон, Бусан, Чхангвон шаҳарларида унинг саккизта клиникаси ишлаб турибди. Тармоқда100 дан ортиқ малакали шифокор, 733 нафар ҳамшира фаолият кўрсатади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1