1

"Яшил чироқ" мусобақасининг республика финал босқичи ўтказилди

ЖАМИЯТ 10.07.2019, 14:03
 "Яшил чироқ" мусобақасининг республика финал босқичи ўтказилди

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ,Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги,Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси миллий телерадио компанияси, “Автоҳамроҳ” журнали таҳририятининг 2016 йил 01 мартдаги “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилариўртасида “Яшил чироқ” мусобақалариниг ташкил этиш тўғрисида”гиқўшма Қарори асосида мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

2019 йил 6-8 июль кунлари ҳар йили ўтказиладиган мактаблараро “Яшил чироқ” мусобақасининг республика финал босқичи Сурхондарё вилоятининг Узун туманида ўтказилди.

Мусобақада Республикамизнинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 та жамоа иштирок этди.

“Яшил чироқ” мусобақасида жамоаларнинг сафда юриши тайёргарлиги, пиёдалар ҳаракатига оид саволлар, ёш велосипедчилар мусобақаси,регулировкачи сигналларини кўрсатиш, гуруҳ сардорлар беллашуви, макет ясаш бўйича беллашув, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш,техника ижодиёти танлови,йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон, яшил чироқ ташвиқот гуруҳлари чиқиши шартлари ўтказилиди.

Мусобақада Фахрли 1-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси, 2-ўринни Хоразм вилояти жамоаси, 3-ўринни Тошкент шаҳри жамоаси эгаллади.

Тошкент шаҳри Сергели туманининг 303-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари жамоаси фаол иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади. 3-ўринни эгаллаган жамоанинг ҳар бир аъзоси мобиль уяли алоқа телефонлари ва китоблар тўплами билан мукофотланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1