1

Сурхондарёда Хоразм "Дамас"ларининг янги йўналишлардаги қатнови йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 10.12.2014, 12:24
Сурхондарёда Хоразм "Дамас"ларининг янги йўналишлардаги қатнови йўлга қўйилди

Қатор янги йўналишларнинг очилиши ва уларда «Дамас» автомашиналари қатнови йўлга қўйилиши натижасида 20 та янги иш ўрни яратилди. Шу билан бирга, аҳоли, айниқса қишлоқлар аҳолиси сифатли автотранспорт хизмати билан таъминланди. Бу ҳақда Автомобил ва дарё транспорти агентлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Яқинда Денов туманидаги «Yusuf trans Denov» МЧЖ томонидан банк кредити ҳисобига 20 дона «Дамас» автомашиналари харид қилиниб, туманда янги очилган ShYT-310 «Денов Саидота бекати – Чуқур қишлоқ – Денов Саидота бекати» (Денов Педагогика коллежи орқали айланма) ҳамда ShYT-311 «Денов Саидота бекати – Тиббиёт коллежи» (Заҳартепа қишлоғи орқали) шаҳар атрофи йўналишли такси йўналишларига чиқарилди.

Қайд этиш жоизки, 2013-2015 йилларда Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг ижроси доирасида вилоятда аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган назорат режасига асосан, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун «GM-Uzbekistan» ЁАЖнинг Хоразмдаги корхонасида ишлаб чиқарилган 126 дона «Дамас» русумли автотранспорт воситалари сотиб олинишига амалий кўмаклашиш белгиланган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1