1

Зоминда икки киши томонидан “Lacetti” автомобили ўғирланди

ЖАМИЯТ 10.12.2014, 16:08
Зоминда икки киши томонидан “Lacetti” автомобили ўғирланди

Зоминда номаълум шахслар фуқаронинг ўз уйи олдида қолдирилган “Lacetti” автомобилини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда kun.uz нашри “На посту” газетаси маълумотларига таяниб, хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Жиззах вилояти Зомин тумани ИИБга мурожаат қилган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эса “Қидирув” тадбирини эълон қилишган.

Тез орада автомобиль ўғрилари қўлга олинган. У 1982 ва 1990 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар бўлиб чиққан.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1