1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев 4 та ўйинга дисквалификация қилинди

СПОРТ 10.12.2014, 16:16
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев 4 та ўйинга дисквалификация қилинди

Осиё Футбол Конфередацияси Тартиб-интизом Қўмитаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевни 4 та учрашувга четлатди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Инчеон шаҳрида ўтказилган Осиё Ўйинлари 1/8 финалида Саудия Арабистонига қарши учрашувдан сўнг учрашув ҳаками томонидан майдондан четлатилган. ОФК Тартиб-Интизом қўмитаси мазкур вазиятни кўриб чиқди ва Тўхтахўжаевни 4 та ўйинга четлатди.

Таъкидлаш лозим, мазкур дисквалификация нафақат расмий, балки норасмий ўйинлар ва ўртоқлик учрашувларига ҳам таъсир қилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Осиё Кубоги баҳсларигача тўртта ўртоқлик учрашуви ёки норасмий турнирларда терма жамоа қайдномасига ҳам киритилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1