11 ойда 930 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди

ЖАМИЯТ 11.12.2014, 15:11
11 ойда 930 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди

2014 йилнинг ўтган январ-ноябр ойлари давомида мамлакатимизда 930.5 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди, дея хабар бермоқда uz24.uz.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Дастури доирасида яратилган янги иш ўринларининг 341.6 мингтаси кичик тадбиркорлик ва микрофирмаларга тўғри келмоқда.

Янги иш ўринлари энг кўп Андижон (74.9 минг), Бухоро (70.7 минг), Қашқадарё (83.0 минг), Наманган (72.0 минг), Самарқанд (88.7 минг), Тошкент (82.7 минг), Фарғона (86.6 минг) вилоятларидда ҳамда Тошкент шаҳрида (85.9 минг) яратилган.

Дастурга кўра, 2014 йилда жами 983.6 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган бўлиб, ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг қайд этишича, режа 1.7 фоизга ортиғи билан бажарилган.

2015 йилга мўлжалланган дастурда эса 987.5 мингта янги иш ўрнини яратиш мўлжалланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1