АҚШ Федерал савдо комиссияси Facebook компаниясига 5 млрд. доллар миқдорида жарима солди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.
Компаниянинг жаримага тортилишига 2018 йили воқеалар яъни Cambridge Analytica компанияси 87 млн ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг шахсий малумотларни уларнинг рухсатисиз қўлга киритиши сабаб бўлди. Бу АҚШ федерал савдо комиссияси томонидан технологик компанияларга нисбатан жорий этилган энг йирик жаримадир. Cambridge Analytica компанияси билан боғлиқ ушбу можаро юзасидан Facebook Юуюк Британия ҳукумати талаби билан 644 млн.доллар миқдорида ҳам жарима тўлаган эди. Бундан аввал Facebook Cambridge Analityca компанияси фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ўзининг сиёсий лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланганини айтиб, бу масалада алданганини айтган эди. Ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг компания шахсий маълумотларни ҳимоя қилишда жиддий хатога йўл қўйганини тан олган эди.






