Бугун Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Бутунжаҳон Интеллектуал ўйинлари бошланади. 17 декабрга қадар давом этадиган анъанавий мусобақада шахмат, шашка каби интеллектуал ўйинлар бўйича баҳслар ташкил этилади. Бу ҳақда olamsport.com хабар беради.
Кўпчиликнинг эътибори қаратиладиган эркаклар ўртасидаги шахматнинг рапид ва блиц баҳсларида 16 нафар гроссмейстер иштирок этади.
Улар орасида озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров, Теймур Ражабов, Александр Гришук, Сергей Карякин, Ян Непомнящий ( ҳаммаси Россия), Максим Вашье-Лаграв, Этьен Бакро (иккиси ҳам Франция), Василий Иванчук, Руслан Пономарев (иккиси ҳам Украина), Левон Аронян (Арманистон), Борис Гельфанд (Исроил), Аниш Гири (Голландия), Лейнер Домингес (Куба), Веселин Тополов (Болгария) ҳамда мезбон шахматчилар Ван Юэ ва Ван Хаолар дона суришади.
Аёллар ўртасидаги шахмат мусобақаси иштирокчилари: Хоу Ифань, Цзюй Вэньцзюнь, Чжао Сюэ (барчаси Хитой), Анна Музичук, Мария Музичук, Анна Ушенина (барчаси Украина), Александра Костенюк, Валентина Гунина, Татьяна Косинцева (барчаси Россия), Нана Дзагнидзе, Бела Хотенашвили (иккиси ҳам Грузия), Хампи Конеру, Харика Дронавалли (иккиси ҳам Ҳиндистон), Антоанета Стефанова (Болгария), Элизабети Петц (Германия), Пия Крамлинг (Швеция).





