1

“Бешиктош” ва “Тоттенҳем” учрашуви вақтида стадион чироқлари ўчиб қолди

СПОРТ 12.12.2014, 11:07
“Бешиктош” ва “Тоттенҳем” учрашуви вақтида стадион чироқлари ўчиб қолди

Кеча, 11 декабрь куни УЕФА лигасининг гуруҳ босқичларида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. “C” гуруҳидан жой олган Туркиянинг “Бешиктош” ҳамда Англиянинг “Тоттенҳем” жамоалари Истанбулдаги “Отатурк” ўйингоҳида майдонга тушишди. 6-тургача “Тоттенҳем” ҳисобида 11, “Бешиктош”да эса 9 очко мавжуд эди. Бу ўйин гуруҳдан қайси жамоа биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олишини ҳал қилиб берар эди. Ўйиннинг 59-дақиқасида “Бешиктош” яримҳимоячиси Женк Тосун томонидан киритилган гол ўзининг ягоналигини сақлаб қолди ҳамда Славен Билич шогирдлари тўплаган очколари сони 12 тага етиб, улар биринчи ўрин билан плей-оффга чиқишди. Эътиборли томони, бу мағлубият туфайли “шпорлар”нинг УЕФА кубоги учун ўйинлардаги 18 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ниҳояланди.

Ўйин давомида юз берган энг эътиборли ҳодиса эса, биринчи тайм вақтида майдон атрофига ўрнатилган прожекторларнинг ўчиб қолгани бўлди, дея хабар беради kun.uz нашри. Мухлисларнинг аниқлик киритишичa, 2 марта бир неча дақиқадан атрофдаги чироқлар ўчиб қолган. Стадион ходимлари бунга кичик техник носозликлар сабаб бўлгани ҳақида айтишмоқда.

Энди УЕФА раҳбарияти томонидан турклар учун маълум жазо чоралари қўлланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳодиса 2013 йил 10 сентябрида Тошкентнинг “Пахтакор” марказий стадионида ўтказилган Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳам кузатилган, лекин ўша ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонишган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1