АсосийDunyo

Ҳиндистонда аттракцион синиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (Видео)

'Ҳиндистонда аттракцион синиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (Видео)'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридаги кўнгилочар боғлардан бирида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Бу ерда атракционнинг синиб кетиши натижасида камида икки киши ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Гуджарот штатидаги Канкария боғида рўй берган. «Дискавери» номли аттракционда 30 киши учаётган вақтда бахтсиз ҳодиса рўй берган. Маятник кўринишидаги аттракционнинг айлана гондоласи синиб кетган. Натижада икки киши ҳалок бўлган, яна 15 киши оғир тан жароҳати олган. Юз берган кўнгилсиз воқеа оқибатида жами 29 киши шифохонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суд лаборатория экспертизаси аттракцион нима сабабдан синганига аниқлик киритмоқда.


Бошқа янгиликлар