1

Тошкент шаҳридаги сайлов участкаларида ёнғин хавфсизлиги таъминланмоқда

ЖАМИЯТ 12.12.2014, 11:24
Тошкент шаҳридаги сайлов участкаларида ёнғин хавфсизлиги таъминланмоқда

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан сайлов участкаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайти хабар беради.

Бошқарма маълумотларига кўра, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари сайлов участкаларида ёнғин-техник текширувлар олиб бормоқда. Улар бирламчи ўт ўчириш воситаларининг мавжудлиги ва гидрантлар, шунингдек, уларнинг яроқлилик ҳолатини текшириб, кириш йўлакларидаги қўшимча қурилишлар ва белгиланмаган жойлардаги автомобиллар турар жойларини олиб ташламоқда. Бундан ташқари, ички ва ташқи ёнғинга қарши сув қувурлари, ёритиш ва электр тармоғининг созлиги текширилиб, автоматик ёнғиндан огоҳлантириш тизими амалда синаб кўрилди ва бошқа тегишли ишлар амалга оширилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни пайтда бирламчи ўт ўчириш воситалари, ёнғиндан огоҳлантириш тизими ва алоқа воситаларининг мавжудлиги, созлиги ва қўллашга тайёрлигини таъминлаш, шунингдек, сайлов комиссиялари аъзолари ва сайловни ўтказишга жалб этилган ходимларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари, ёнғин чиққан ҳолатларда қандай ҳаракат қилиш ҳақида йўл-йўриқ кўрсатиш талаб қилинади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1