1

Ўзбекистон - Фаластин ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум

СПОРТ 12.12.2014, 11:53
Ўзбекистон - Фаластин ўйинини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум

Ўзбекистон ва Фаластин терма жамоалари ўртасида 13 декабрь куни бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувини Муҳаммад Ал Заруний бошчилигидаги БААлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
ОК-2015га тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллй терма жамоаси айни дамда БААнинг Дубай шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказаётганидан хабарингиз бор. Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоа мазкур йиғин доирасида 13 декабрь куни Дубай шаҳрида Фаластин терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу учрашувни эса Муҳаммад Ал Заруний бошчилигидаги БААлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ОК-2015га тайёргарликни икки босқичда олиб боради. Режага кўра, илк йиғин Дубай шаҳрида 14 декабрь кунигача давом этади. БААдаги иккинчи йиғин эса 17-28 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Мазкур йиғин давомида миллий терма жамоа Фаластиндан ташқари Иордания (20 декабрь) ва Ироқ (25 ва 28 декабрь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Ўртоқлик учрашуви.
13 декабрь. Дубай, БАА.
Ўзбекистон - Фаластин
Бош ҳакам: Муҳаммад Ал Заруний (БАА)
Лайнсменлар: Али Ал Жасим Абдулла, Аҳмад Ал Рашади (иккиси ҳам БАА)
Захира ҳаками: Абдулла Алзааби (БАА).

Манба: www.the-uff.com   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1