1

VI Ижтимоий медиа-маҳсулотлар миллий фестивали ғолиблари аниқланди

ЖАМИЯТ 12.12.2014, 23:04
VI Ижтимоий медиа-маҳсулотлар миллий фестивали ғолиблари аниқланди

2014 йил 12 декабр куни соат 16.00 да VI Ижтимоий медиа-маҳсулотлар миллий фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик ва идоралар, жамоат ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар вакиллари,  нодавлат телерадиостанциялар раҳбарлари, ижодий гуруҳлари, маданият ва санъат ходимлари, ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси (ЎзЭОАВМА), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича Парламент комиссияси, Ёшлар маданият ва санъат маркази, “Камолот” ЁИҲ ҳамда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан ташкил этилди.

Ижтимоий фестивалда учта номинация бўйича қуйидагилар ғолиб деб топилди:

1. “Соғлом бола йили” Давлат дастурига бағишланган энг яхши ижтимоий медиа-маҳсулот”:

- 1-ўрин – Мадина Йўлдошева, ЎзЭОАВМА Ижтимоий миллий лойиҳаси иштирокчиси;

- 2-ўрин – Сабина Сагадеева, ЎзЭОАВМА Ижтимоий миллий лойиҳаси иштирокчиси;

- 3-ўрин – Мадраҳим Турдиев – Бухоронинг “Истиқлол ТВ” телестанцияси журналисти.

Номинацияда радиойўналиш ғолиби дея “Пойтахт” радиостанцияси топилди.

2. “Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш”:

- 1-ўрин – Зоҳид Раҳимхўжаев, Даврон Акимбоев - ЎзЭОАВМА Ижтимоий миллий лойиҳаси иштирокчиси;

- 2-ўрин – Лазиза Мамажонова, Акмал Муйдинов – “Андижон ЁТРК” ижодий гуруҳи;

- 3-ўрин – Мўътабар Нурмуҳаммедова – “Самарқанд СТВ” журналисти.

Номинацияда радиойўналиш ғолиби дея “Наврўз” радиостанцияси топилди.

3. “Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш”:

- 1-ўрин – Нафиса Авлиёқулова, Абдуқодир Ғанеив - ЎзЭОАВМА Ижтимоий миллий лойиҳаси иштирокчиси;

- 2 – Козим Ҳотамқулов, Дилшод Соатов - ЎзЭОАВМА Ижтимоий миллий лойиҳаси иштирокчиси;

- 3- “Бунёдкор” ёшлар телеклуби

Номинацияда радиойўналиш ғолиби дея “Гранд” радиостанцияси топилди.

Миллий фестивалда ҳар учала номинацияда 1-ўринни қўлга киритганларга махсус статуэтка, диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилган бўлса, 2-, 3-ўринларни эгаллаганларга диплом ва мукофотлар топширилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1