1

«Реал» сафарда «Алмерия»ни мағлуб этди ва рекордини яна янгилади

СПОРТ 13.12.2014, 08:12
«Реал» сафарда «Алмерия»ни мағлуб этди ва рекордини яна янгилади

Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионати 15 турида "Алмерия" майдонига сафар қилди ва 1:4 ҳисобида ғалабага эришди. Шу тариқа мадридликлар кетма-кет йигирманчи марта ғолиб чиқдилар ва испан клубларига тегишли бўлган рекордни яна янгиладилар. 
Учрашувнинг 34 дақиқасида Иско ҳисобни очди. Сўнгра 39 дақиқада Верса ҳисобни тенглаштирди. Бироқ кейинчалик 41 дақиқада Бэйл киритган голдан сўнг устунлик мадридликлар томонига ўтди. Криштиану Роналдунинг 81 ва 88 дақиқаларда киритган голлари бу устунликни янада мустаҳкамлади. Ўз навбатида "Алмерия"да ҳам вазиятни ўнглаш учун имконият бўлди. Аммо белгиланган пеналтини Икер Касиляс қайтаришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа мадридликлар ғолибона юришларини давом эттирмоқдалар. Эслатиб ўтамиз, аввалги рекорд "Барселона" жамоасига тегишли эди. Каталонияликлар 2005 йилнинг октябридан 2006 йилнинг январига қадар 18 ўйинда кетма кет ғалабага эришганлар.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, "Реал" сўнгги 87 кунда Испания чемпионати доирасида 12 учрашув, ЕЧЛда 6 ва Испания Кубогида 2 ўйинда ғолиб чиққан.
Испания чемпионати, 15 тур
Алмерия – Реал Мадрид 1:4 (1:2, 0:2)
Голлар:  0:1 – 34 Иско, 1:1 – 39 Верса, 1:2 – 42 Бэйл, 1:3 – 81 Роналду, 1:4 – 88 Роналду. 
Алмерия – Мартинес, Маседо, Наварро, Трухильо, Велес (Корона, 82), Верса, Тейе, Мендес, Сориано (Силва, 67), Дюбарбье (Зонго, 59), Хемед.
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Пепе, Варан, Марсело, Ильярраменди, Кроос, Иско, Бэйл, Бензема (Коэнтрау, 85), Роналду.
Огоҳлантиришлар:  Верса (11), Бэйл (24), Дюбарбье (30), Сориано (52), Марсело (57), Ильярраменди (62), Велес (64), Роналду (76).

Манба: www.uff.uz    

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1