1

Мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари Боку турнирида мутлоқ ғолибликка эришдилар

СПОРТ 13.12.2014, 08:22
Мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари Боку турнирида мутлоқ ғолибликка эришдилар

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. 

 

Терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни Камронбек Эшматов (- 49 кг), Шерзод Комилов (-56 кг), Бобурмирзо Толибов (-60 кг), Иқболжон Холдоров (-64 кг), Обиджон Тоҳиров (-91 кг) ва Элдор Мержанов (+91) келтирдилар. Кумуш медалга Сулаймон Латипов (-56 кг) сазовор бўлган бўлса, Шунқор Абдурасулов (-52 кг), Султонмурод Омонов (-75 кг) ва Баҳромжон Фозилов (-81кг) бронза медаллари билан тақдирландилар. 

 

Халқаро турнирда мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси билан бирга (бош мураббий Марат Қурбонов), Озарбайжон, Албания, Қозоғистон, Миср, Исроил, Грузия ва Украина терма жамоалари иштирок этишди. 

 

Қизғин кечган мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон термаси мутлоқ ғолибликка эришган бўлса, 2 та олтин медалга сазовор бўлган қозоғистонликлар иккинчи, биттадан олтин медални қўлга киритган Украина ва Албания вакиллари учинчи ўринни эгаллашди.

Манзил: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1