1

«Манчестер Юнайтед» азалий рақиби «Ливерпуль»ни йирик ҳисобда енгди

СПОРТ 14.12.2014, 20:45
«Манчестер Юнайтед» азалий рақиби «Ливерпуль»ни йирик ҳисобда енгди

Англия Премьер-лигаси 16-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» учрашуви ўз ниҳоясига етди ва унда «Қизил иблислар» рақибларини йирик ҳисобда тор-мор келтиришди.

Учрашувнинг биринчи бўлимини мехмонлар фаол бошлашди, аммо Луи Ван Гал шогирдлари 12-дақиқада ҳисобни очишди, Уэйн Руни Антонио Валенсиянинг узатмасидан сўнг Бред Жонс дарвозасини ишғол қилди, 1:0.

Голдан сўнг майдон эгалари анча ишончли ўйин кўрсата бошлаши ва рақиблари дарвозасига ҳавфли зарбалар беришда давом этишди.

Бўлим сўнггида Хуан Мата Эшли Янгнинг узатмасидан сўнг боши билан дарвозани ишғол қилди, 2:0.

Иккинчи бўлимда бўлса «Ливерпуль» дарвозасига яна босим ошди. 71-дақиқада ван Перси Матанинг узатмасидан сўнг очиқ дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни йирик 3:0 кўринишига олиб келди.

Мазкур ғалаба билан «иблислар» мерсисайдликлардан ўч олишди, ўтган мавсум 0:3 ҳисобида манчестерликлар мерсисайдликларга мағлуб бўлишган эди.

Шу билан «Юнайтед» энди чемпионлик пойгасига киришди деб айтсак бўлади. «Ливерпуль» бўлса мусобақа жадвали ўртасига тушиб кетди.

АПЛ, 16-тур

Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 3:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 12 Руни, 2:0 – 40 Мата, 3:0 – 71 ван Перси.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Эванс, Жонс, Феллайни, Кэррик, Валенсия, Янг, Мата, ван Перси, Руни (Фалькао, 78), Уилсон (Эррера, 71).
Ливерпуль – Джонс, Ловрен, Морено (Маркович, 68), Шкртел, Жонсон (Туре, 26), Стерлинг, Хендерсон, Коутиньо, Аллен, Лаллана (Балотелли, 46), Жеррард.
Огоҳлантиришлар: Феллайни (5), Жонс (21), Аллен (29), Эванс (37), Руни (43), Балотелли (74), Жеррард (84).

Манба: www.uff.uz  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1