Самарқанд вилоятида амнистия акти 1991 та маҳбусга нисбатан қўлланади

ЖАМИЯТ 14.12.2014, 20:48
Самарқанд вилоятида амнистия акти 1991 та маҳбусга нисбатан қўлланади

Самарқанд вилоятида амнистия акти 1991 та маҳбусга нисбатан қўлланади. Улардан 916 та шахс жиноий жавобгарлик ва жазодан озод этилади, 1075 та шахснинг жазо муддатлари қисқартирилади.

Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаевнинг ахборот беришича, бу маълумотлар Самарқандда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилган.

Маълумот учун, 2014 йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигини нишонлаш муносабати билан амнистия ҳақидаги қарор қабул қилинган эди.

Манба: 12news

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1