Бугун Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтадиган маросимда гуруҳ босқичини ортда қолдирган Европанинг энг кучли 16 жамоаси ўзларининг плей-оффдаги рақибларини билиб оладилар.
Хабарингиз бор, мазкур босқичда бир мамлакатга тегишли ва гуруҳ босқичида бир гуруҳда баҳс олиб борган жамоалар ўзаро рақиб бўлмайдилар.
Қуръа икки гуруҳга - сараланганлар (гуруҳда 1-ўринни қўлга киритганлар) ҳамда сараланмаганлар (гуруҳда 2-ўринни қўлга киритганлар) ҳолда ташланади:
Гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритганлар:
"Атлетико", "Реал", "Монако", "Боруссия", "Бавария", "Барселона", "Челси", "Порту"
Гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритганлар:
"Ювентус", "Базел", "Байер", "Арсенал", "Манчестер Сити", "ПСЖ", "Шалке", "Шахтёр"
Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Манба: www.uff.uz