1

Олий ўқув юртлари солиқ тўловларидан озод қилинади

ЖАМИЯТ 15.12.2014, 11:43
Олий ўқув юртлари солиқ тўловларидан озод қилинади

2015 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ўқув юртларини озод қилиш тўғрисида” қарорига кучга киради, дея хабар бермоқда uz24.uz.

“Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йил учун параметрлари ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози тўғрисида”ги ҳужжатга кўра, баъзи олий ўқув юртлари уч йилга, яъни 2018 йилнинг 1 январига қадар солиқлар ҳамда тўлов-шартнома асосида кадрларни тайёрлаш учун давлат жамғармасига келиб тушувчи тўловлардан озод қилинади.

Озод қилинган маблағ ОЎЮнинг моддий-техник юазасини мустаҳкамлаш ва ўқув жараёнларини замонавий ўқитиш воситалари билан таъминлашга йўналтирилади. Шунингдек, маблағдан ОЎЮ ходимларини моддий рағбатлантиришда фойдаланилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1