Мобил операторлари ҳар бир абонент учун 750 сўм тўлайди

ЖАМИЯТ 15.12.2014, 11:57
Мобил операторлари ҳар бир абонент учун 750 сўм тўлайди

2015 йилнинг 1 январидан уяли алоқа компаниялари учун абонент рақамлари учун тўлов миқдори оширилади, дея хабар бермоқда uz24.uz.

Тегишли ҳужжатга кўра, мобил операторлари янги йилдан бошлаб, ҳар бир абонент учун бир ойда 750 сўм тўлайди.

Ушбу маблағнинг 90 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилса, 10 фоизи Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси ҳисоб-рақамига сармоя дастурларини молиялаштириш учун келиб тушади.

Юридик шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақамлари учун тўлов 2012 йил киритилган эди. Уч йил давомида UCell, “Билайн” ва МТС-Ўзбекистан мобил операторлари хизмат тарифлари нархларини кўтаришди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1