Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида 2014 йилда 5 та низоли вазият кузатилган

ЖАМИЯТ 15.12.2014, 12:42
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида 2014 йилда 5 та низоли вазият кузатилган

2014 йил 12 декабрь куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари чегара қўшинлари масъул раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда 12news.uz.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, икки давлатнинг чегара муассасалари раҳбар биринчи ўринбосарлари ва давлат чегараларини қўриқловчи ҳарбий қисм командирлари иштирок этган. Учрашувда ўзбек-қирғиз давлат чегараларидаги вазият, 2014 йилда чегара қўшинлари фаолияти бўйича йил якунлари ва 2015 йилдаги ҳамкорликлари юзасидан музокаралар олиб борилди. Шунингдек, учрашувда  Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларида низоли вазиятларни келтириб чиқармаслик, бу каби ҳолатлар юзага келганда чегара ходимларининг қандай йўл тутишлари лозимлиги тўғрисида масалалар кўриб чиқилди. Томонлар мазкур масала юзасидан келгусида ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрлигини ва ўзбек-қирғиз чегараларини ишончли қўриқлашда манфаатдор эканликларнии билдириб ўтишди. Йиғилиш якунида баённома расмийлаштирилди.

Қирғизистон чегара хизмати матбуот хизматининг маълумотига кўра, баённомада чегарани қўриқлаш вақтида юзага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини икки давлат вакиллари иштирокида ҳал этиш, чегарадан ноқонуний равишда юк олиб ўтиш ҳоллари ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора тадбирлар қабул қилиш каби вазифалар белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараларини қўриқлаш бўйича ҳамкорликдаги ишлари келгусида ҳам давом этиши айтиб ўтилди. Учрашув давомида икки давлат чегарасида содир бўлган низоли тўқнашувлар 2013 йилга нисбатан 2 бараварга камайгани ҳақида ҳисобот берилди, яъни 2013 йилда чегара ҳудудларида 13 та низоли вазият қайд этилган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 5 тани ташкил этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1