Туркия-Сурия чегарасидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган қурол-яроғ омборида портлаш рўй берди. Бу ҳақда Еuronews.com.нашри хабар берди.
Воқеа тонгги соаn учлар атрофида Хатай провинцияси Райханли шаҳрида рўй берди. Воқеа оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Портлаш рўй берган ҳудудга зудлик билан қутқарувчилар етиб бjришган. Омборхонага яқин ҳудудда жойлашган уйлар аҳолиси эвакуация қилинган. Шаҳарга олиб борувчи йўллар тўсиб қўйилган. Айни дамда портлаш нима сабабдан рўй бергани номаълумлигича қолмоқда. Ҳодиса рўй берган ҳудудда полиция ишламоқда.