1

Президент Ислом Каримов 15 декабрь куни Оқсаройда АҚШнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Кролни қабул қилди

ЖАМИЯТ 16.12.2014, 09:33
Президент Ислом Каримов 15 декабрь куни Оқсаройда АҚШнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Кролни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 15 декабрь куни Оқсаройда Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Кролни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси тугаётгани муносабати билан қабул қилди, дея хабар бермоқда uza.uz.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари ўзаро манфаатли барча соҳаларда изчил ривожланаётганини таъкидлади. Президентимиз элчи Жорж Кролнинг мамлакатларимиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.
Америкалик дипломат самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Ўзбекистондаги фаолияти давомида муҳим сиёсий воқеалар, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги самарали ўзгаришлар гувоҳи бўлганини таъкидлади. Булар Ўзбекистонни халқаро миқёсдаги ишончли ва истиқболли шериклар қаторига олиб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1