1

Пойтахтда янги йил арчасини ўрнатиш бошланди

ЖАМИЯТ 16.12.2014, 09:43
Пойтахтда янги йил арчасини ўрнатиш бошланди

“Мустақиллик” майдонида ҳар йили янги йил байрами муносабати билан ўрнатиладиган арча қурилиши бошланди, дея хабар бермоқда uz24.uz.

Айни пайтда майдонда саҳна ҳамда арчанинг асоси қуриб битказилган. Шунингдек, байрам тадбирларни бўлиб ўтадиган саҳна ҳам безатилмоқда.

Янги йил рамзларидан бири бўлган арчанинг узунлиги 22 метр. Ўтган йилги маълумотга кўра, байрам арчасини кўриш учун кунига 60-70 минг киши келган.

Арчанинг тантанали очилиш маросими санаси аниқ эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1