АсосийHidoyat sari

Жума куни вафот этган инсон жаннатга тушадими?

'Жума куни вафот этган инсон жаннатга тушадими?'ning rasmi

Савол: Одамлар орасида «Агар инсон жума куни вафот этса, тўғридан-тўғри, савол-жавобсиз жаннатга тушади» деган ақийда мавжуд. Шу гап қанчалик рост?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бу асоссиз гап. Жума кунининг фазли ҳақидаги гапларни айтадиган бўлсак, жума куни бир инсон вафот этадиган бўлса, ана шу куннинг ҳурматидан фақат шу жума кунининг ўзида Аллоҳ таоло мазкур ўлган одамнинг сўроқ-саволини кечиктириб туради, холос. Жума куни чиқиши билан сўроқ-савол бошланади ва бошқа ҳар бир ўлган одамга жорий бўладиган амаллар у одамнинг ҳам бошига тушади. «Сўроқ-саволсиз жаннатга киради», деган гап мутлақо нотўғри. Жаннатга киришга сабаб бўладиган кўпгина нарсалар бор, буларнинг бошида иймон-эътиқод ва ибодат ҳамда яна кўпгина яхши амаллар туради. Бунга ояту ҳадисларда далиллар келади. Лекин уларнинг бирортасида «Жума куни ўлса бўлди, жаннатга киради» деган гап йўқ. Буни жиддий гап сифатида қабул қилишнинг кераги йўқ. Валлоҳу аълам.

"Зикр аҳлидан сўранг" китобидан

    Бошқа янгиликлар