Бугун шахматчиларимиз мезбонлар билан ўйнашади

СПОРТ 16.12.2014, 12:00
Бугун шахматчиларимиз мезбонлар билан ўйнашади

Хабар берганимиздек, Венгриянинг Дьёр шаҳрида шахмат бўйича 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Бутунжаҳон ёшлар шахмат олимпиадаси (“World Youth U-16 Chess Olympiad 2014”) давом этяпти. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради.

Шахмат Олимпиадасида 21-рақам остида таснифланган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун 5-тур учрашувида Венгриянинг биринчи рақамли жамоасига қарши дона суради. Венгрия-1 жамоаси кеча мусобақанинг биринчи тартиб рақамли жамоаси Ҳиндистонга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Швейцария (4:0), кейин эса Греция (2,5:1,5) терма жамоасини мағлубиятга учратган Маматқул Ҳайлаев мураббийлигидаги ёшларимиз 3-турда Украина, 4-турда Канада терма жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1