1

«Чорсу» меҳмонхонаси ўрнида замонавий кўнгилочар мажмуа ва бизнес маркази пайдо бўлади

ЖАМИЯТ 16.12.2014, 14:20
«Чорсу» меҳмонхонаси ўрнида замонавий кўнгилочар мажмуа ва бизнес маркази пайдо бўлади

Тошкентдаги «Чорсу» меҳмонхонаси ўрнида замонавий кўнгилочар мажмуа ва замонавий бизнес маркази пайдо бўлади. Бу ҳақда Тошкент архитектура ва қурилиши бош бошқармаси раҳбари Асомиддин Тожиевга асосланиб «Porobno.uz» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, бинонинг фасадини реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилган. Лойиҳага биноан, бинонинг дастлабки уч қаватида ресторан, спортзаллар ва боулинг маркази жойлашади. Шунингдек, бассейнли фитнес зали ҳам фаолият кўрсатади. Қолган қаватлар офислар учун ажратилади. Бино янги эскалатор ва лифтлар билан таъминланади.

Қурилиш ишлари 1,5 йил давом этиши кўзда тутилган. Бу бинонинг шакли билан боғлиқ бўлиб, унда тўртбурчак хоналар деярли мавжуд эмас. Шу сабабли залларни ускуналар, жиҳозлар ва мебеллар билан таъминлаш маълум қийинчиликларни келтириб чиқаради. Наврўз байрамигача бино фасади реконструкцияси тугатилиши режалаштирилган, натижада собиқ меҳмонхона бутунлай янгича кўриниш олади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1