1

Бизда “Ҳалол” сертификатлаштириш идораси тузилди

ЖАМИЯТ 18.08.2019, 00:52
Бизда “Ҳалол” сертификатлаштириш идораси тузилди

"Ўзстандарт" агентлиги қошида “Ҳалол” сертификатлаштириш идораси тузилди. Бу ҳақда "Ўзстандарт" агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Президентнинг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Стандартлар институти “Ҳалол” стандартлари сертификатлаштириш миллий идорасини ташкил этди.


Бундан кейин агентлик идора фаолиятини ривожлантириш мақсадида Малайзиянинг “Ҳалол” сертификатлаштириш ва аккредитация масалаларида кўп йиллик тажрибага эга “Ислом тараққиёт департаменти” (JAKIM), Индонезиянинг Уламолар кенгаши (MUI), Туркиянинг “Турк стандартлари институти” (TSE), Таиланднинг Чулалонгкорн Университети қошидаги “Ҳалол” илмий маркази” каби халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган тадбирда айтилди.



Маълумот ўрнида.

“Ҳалол” идораси биринчи босқичда фақатгина экспортга чиқариладиган маҳсулотлар учун ҳамда зиёрат туризми (меҳмонхона ва ичидаги умумий овқатланиш маскани) доирасида фаолият юритади. Кейинчалик эса бу фаолият кўлами янада кенгайтирилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1