1

Тошкентда икки қаватли автобуслар ҳаракатланаётгани қайд этилди

ЖАМИЯТ 16.12.2014, 14:23
Тошкентда икки қаватли автобуслар ҳаракатланаётгани қайд этилди

Twitter’да Тошкентда ҳаракатланаётган қизил рангли, икки қаватли (даблдекер) икки автобуснинг суратлари пайдо бўлди, деб хабар беради «Кун».

Автобуслар қайси компанияга тегишли экани, шаҳар кўчаларида нима мақсадда юргани ҳозирча номаълум. Суратдаги транспорт воситалари сайёҳлардан кўра шаҳар жамоат транспорти йўловчиларига хизмат қилувчи автобусларни ёдга солади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2011 йил кузида қабул қилинган Тошкент шаҳрининг туристик салоҳиятини ошириш дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида икки қаватли ва усти очиқ автобуслар — экскурсион даблдекерлар йўлга қўйилиши кўзда тутилган эди.

foto gazeta.uz

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1