1

Бувайдалик эркак уйидаги сандалда қўлбола электр жиҳоздан фойдалангани онасининг ўлимига сабаб бўлди

ЖАМИЯТ 16.12.2014, 14:30
Бувайдалик эркак уйидаги сандалда қўлбола электр жиҳоздан фойдалангани онасининг ўлимига сабаб бўлди

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги хонадонлардан бирида электр воситаларда фойдаланиш хавфсизлигига риоя этилмагани сабаб ёнғин келиб чиқди, дея хабар бермоқда kun.uz.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин ўтган ҳафта (9-15 декабрь кунлари оралиғида) содир бўлган, бироқ аниқ сана келтирилмаган.

Хабар беришларича, Бувайда туманидаги сандалда қўлбола маиший электр жиҳоздан фойдаланиш оқибатида ёнғин содир бўлган.

Бунинг оқибатида уйнинг 8 квадрат метр майдонидаги шифт ва пол қисмлари ёнғиндан зарар кўрган.

“Ёнғин натижасида уй эгасининг онаси куйиш тан жароҳати олган ҳолда шифохонага олиб келиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, шифохонада вафот этди”, – дейилади расмий ахборотда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1