Маст ҳолда ухлаб қолган жиззахлик эркак тутундан димиқиб ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 16.12.2014, 14:22
Маст ҳолда ухлаб қолган жиззахлик эркак тутундан димиқиб ҳалок бўлди

Жиззах шаҳридаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин ўтган ҳафта (9-15 декабрь кунлари оралиғида) содир бўлган, бироқ аниқ санаси кўрсатилмаган, деб ёзмоқда kun.uz.

Хабар беришларича, Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўз уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши натижасида 1 квадрат метр майдонда диван ёниб, зарарланган.

“Шунингдек, ёнғин натижасида уй эгасининг тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилган”, – дейилади ИИВ хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1