1

Яхшиси умуман ичмаган маъқул...

ЖАМИЯТ 16.12.2014, 14:38
Яхшиси умуман ичмаган маъқул...

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан алкоголли ичимликларнинг янги улгуржи-сотув ва чакана нархлари белгиланди.
Мазкур ҳужжатга биноан 2015 йил 1 январдан бошлаб винонинг минимал улгуржи-сотув нархи 1 литр учун 3300 сўмдан 3800 сўмга ошди, минимал чакана нархи эса 4000 дан 4600 сўмга кўтарилди.
1 литр коньяк ичимлигининг минимал улгуржи нархи 9400 дан 11100 сўмга қимматлади, минимал чакана нархи эса 11400 дан 13400 сўмга кўтарилди.
1 литр ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг нархи 2015 йил 1 январдан 7800 дан 9000 сўмгача кўтарилади, минимал чакана нархи эса 10900 сўмни ташкил этади.
Пиво ичимлигининг нархи ўзгармаган, дея хабар беради uzreport.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1