1

Тошкентда пиёдалар учун эскалаторли экспериментал кўприк барпо этилади

ЖАМИЯТ 16.12.2014, 14:56
Тошкентда пиёдалар учун эскалаторли экспериментал кўприк барпо этилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида пойтахтимизда амалга оширилаётган архитектура ва шаҳарсозлик ишлари, янги иншоотлар барпо этиш лойиҳаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда uz24.uz.

Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан Тошкентнинг эски шаҳар қисмини ободонлаштириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ободонлаштириш ишлари доирасида Нурафшон кўчаси бунёд этилди. Яқин вақт ичида бу ерда 3 ва 5 қаватли замонавий уйлар, фавворалар қурилади ва атроф кўкаламзорлаштирилади. Бундан ташқари, ушбу кўчада илк маротаба пиёдалар учун эскалаторли экспериментал кўприк барпо этилади. Кўприкнинг қачон қурилиши ҳақида маълум қилинмаган.

Шунингдек, хабар беришларича, Авиасозлар, Қўйлиқ, Сергели, Юнусобод, ТТЗ бозорлари тубдан реконструкция қилиниб, уларнинг атрофида автомобиллар тирбандлигини камайтириш чоралари кўрилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1