АсосийJamiyat

Ўзбекистон армиясида бўйи баланд ҳарбийларга қандай имтиёзлар бор?

'Ўзбекистон армиясида бўйи баланд ҳарбийларга қандай имтиёзлар бор?'ning rasmi

Ўзбекистон армиясида бўйи 190 см ва ундан баланд бўлган ҳарбий хизматчилар қўшимча озиқ-овқат паёги билан таъминланади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда ДХХ раҳбарлари томонидан тасдиқланган қўшма Қарорнинг 30-моддасида ушбу имтиёзнинг берилиш шартлари кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, ҳарбий врачлар комиссияси хулосасига кўра, бўйи 190 см ва ундан юқори бўлган ҳарбий хизматчиларга қўшин турига қараб, бериладиган озиқ-овқат паёгининг 50% миқдорида қўшимча берилиши кўзда тутилган.

Озиқ-овқат паёги ўрнида бериладиган бадал пуллари яъни бир ойда энг кам иш ҳаққининг 3 баробари (669000 сўм) миқдорда қўшимча паёксиз тўлаб берилади.

    Бошқа янгиликлар