1

Бразилиялик мусиқачилар шарафига РИО-2016 ўйинларининг рамзий тимсолларига ном берилди

СПОРТ 17.12.2014, 15:27
Бразилиялик мусиқачилар шарафига РИО-2016 ўйинларининг рамзий тимсолларига ном берилди

2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ҳамда XV Паралимпия ўйинларининг рамзий тимсолларига Винисиус ва Том дея ном берилди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.

Бундай ном бразилиялик мусиқачилар Винисиус ди Морайс ва Том (Антонио) Жобима шарафига берилган. Очиқ тарзда ўтказилган овоз бериш жараёнида Винисиус ва Том 44% овоз (323.327 овоз) тўплаган.

Бундан ташқари, мазкур нуфузли мусобақаларнинг тимсолларига бошқа номлар ҳам даъвогарлик қилган эди. Жумладан, Оба ва Эба ( 38% овоз), Тиба Туке ва Эскидим (18% овоз).

Рио-2016 ўйинларининг тимсоллари Бразилиянинг флора ва фауна образлари йиғиндисидир. Винисиус маймун ва тўтиқушни эслатувчи сариқ ҳайвон кўринишида бўлса, Том – гул ва дарахт унсурларини ўзида жамлаган яшил флора образида намоён бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада 2016 йилнинг 5—21 август кунлари ўтказилса, Паралимпиада эса 7—18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1